Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
Мамлакатга давлат ташрифи дастури доирасида Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида хорижий бозорлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.
Олий мартабали меҳмонга тоғ-кон, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби соҳалардаги технологик босқичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва қўлланилаётган энг илғор ускуналар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Экспозициядан юқори қўшилган қийматга эга тайёр саноат маҳсулотлари намуналари: дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, тўқимачилик, трикотаж ва заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, IT ечимлари ва бошқалар ўрин олган.
Иордания етакчиси Ўзбекистон маҳсулотлари ва саноат салоҳиятини юксак баҳолади. Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.








Мавзуга оид
10:01 / 02.10.2025
Сардор Умрзоқов Иордания подшоҳи билан учрашди
10:15 / 27.09.2025
Ўзбекистон ва Иордания мис ва уран қазиб олиш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди
08:30 / 24.09.2025
Ўзбекистон президенти Иордания подшоҳи билан учрашди
10:49 / 20.09.2025