Ўзбекистон | 08:14 / 05.11.2021
12354
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бугун ҳам чангли ғубор кузатилади - «Ўзгидромет»

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ ва салқин об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли ғубор кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 3-8 даража илиқни ташкил этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Чангли ғубор кузатилади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ, “Ўзгидромет” Атмосферадаги чанг миқдори меъёридан 5 баробарга ошганини маълум қилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид