Ўзбекистон | 09:29 / 27.01.2021
7448
5 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»: 4та нефть базасида автоматлаштирилган тизим (АСКУН) жорий этилмоқда

Президентнинг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан, «Кучлик нефть базаси» МЧЖда нефть маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган тизим (АСКУН) ишлаб чиқилиб, тўлиқ жорий этилди.

Сиғимлардаги сатҳни, босимни, гидростатик босимни ва ҳароратни ўлчовчи замонавий асбобларни ўрнатиш ҳамда лаборатория, тарози ва диспетчерлик хоналарини мос равишда таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилотлар «Махсусэнергогаз» АЖ ва «Альбатрос» АЖ компаниялари томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Жамиятга тегишли барча нефть базаларидаги мавжуд вертикал ва горизонтал сиғимларга сатҳ-ўлчагич асбобларини ўрнатиш, уларни назорат қилиш ва кузатиш ишларини 2021 йил якунига қадар тўлиқ якунлаш бўйича топшириқ берилди.

Ҳозирги кунда жорий йилнинг 1-чорагида режалаштирилган «Бухоро нефть базаси» МЧЖ, «Мароқанд нефть базаси» МЧЖ, «Пахта нефть базаси» МЧЖ ва «Чинобод нефть базаси» МЧЖларида ушбу тизимни жорий этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, «Бухоро», «Мароқанд», «Пахта» ва «Чинобод» нефть база МЧЖлари томонидан қуйидагилар амалга оширилмоқда:

– нефть маҳсулотлари ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУН) ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларига оид тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

– автоматик тизимни жорий этиш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда 2021 йил учун қурилишлар манзилли дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш;

– автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва унга асосан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

– автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун сарфланадиган маблағларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва маблағларнинг мақсадли сарфланишини қатъий назорат қилиш;

–автоматлаштирилган тизимни жорий этиш учун талаб этиладиган маблағларни ўз вақтида таъминлаш;

– автоматлаштирилган тизим жорий этиш ишларини доимий назорат қилиш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш каби ишларни амалга ошириш.

Белгиланган ишларнинг амалга оширилиши натижасида, «Пахта нефть базаси» МЧЖнинг сиғимлар боғида 52 та вертикал пўлат сиғимларда, «Чинобод нефть базаси» МЧЖнинг сиғимлар боғида 18 та вертикал пўлат сиғимларда, «Бухоро нефть базаси» МЧЖнинг сиғимлар боғида 35 та вертикал пўлат сиғимларда ва «Мароқанд нефть базаси» МЧЖнинг сиғимлар боғида 46 та вертикал пўлат сиғимларда маҳсулотлар ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Натижада эса, сиғимлардаги нефть маҳсулотларини автоматик тарзда назорат қилиш учун компьютерга сиғимлар боғидаги ҳамма сиғимлар бир вақтда, қулай тарзда, график ҳолда форма қилиниб, дастурга киритилади.

Шундан кейин ҳар бир сиғимдаги керакли маълумотларни хоҳлаган вақтда олиш имконияти яратилади:

– сиғим рақами;

– сиғимда бажарилаётган ишлар (маҳсулотни олиш, қуйиш, сақлаш, таъмирлаш);

– маҳсулот остидаги сув миқдори;

– маҳсулот зичлиги;

– маҳсулот ҳарорати;

– сиғимнинг маҳсулот қабул қилиш жами ҳажми ва массаси;

– сиғимдаги маҳсулотнинг ҳажми ва массаси;

– сиғимдаги бўш ҳажм;

– маҳсулот кўтарилишининг максимал сатҳи;

– маҳсулот кўтарилишининг қўлда ўлчанган сатҳи;

– маҳсулот сатҳининг тепа ва пастки чегаралари;

– бир дақиқада қуйиш сатҳининг ўзгариши (қуйиш тезлиги)

– сатҳ ўзгариш вақтининг таҳлили;

– сиғимнинг маҳсулотни қабул қилиш мумкин бўлган сатҳига етганлигини билдириш сигнализацияси;

– қилинаётган ишларнинг нотўғрилиги ҳақида огоҳлантириш сигналининг автоматик тарзда ишлаб кетиши.

Бундан ташқари, дастурда қуйидаги ишлар қилинади:

– автоматик тарзда қабул қилинаётган маҳсулотнинг хатлов натижалари ва керакли ҳисоботларни хотирада сақлаш (баландлик сатҳи, маҳсулот ости сув сатҳи, зичлиги ва ҳарорати, маҳсулот ҳажми ва оғирлиги, сиғимнинг ҳолати) ҳамма сиғимларнинг маҳсулот қабул қилиш имкониятини хотирада аниқлаш (хатлов қанчалиги);

– ҳар қайси сиғимдаги маҳсулотнинг ўзгариш ҳаракатини хотирага олиб бориш (сўнгги кундаги бир дақиқагача бўлган аниқлиги);

– узаткичлар ва кўрсаткичлар ишдан чиққанда, маълумотларни автоматик тарзда хотирага олиш;

– «захирадаги инвентарлар» ҳақидаги маълумотларни автоматик йиғиш;

– энг сўнгги соат ичида сиғимлардаги маҳсулотларнинг замерлари ҳақида маълумотларни автоматик йиғиш;

Қуйиш, тўкиб олиш ва сиғимлар боғи оператор хоналарида ўрнатилган компьютерлар маълумотларни махсус кодлаштирилган ягона тизимдаги компьютерга (сервер) узлуксиз узатиб туради, бу компьютер (сервер) билан ишлаш махсус масъул ходимларгагина рухсат этилган бўлиб, натижада, нефть маҳсулотларининг талон-тарож қилинишига ва мижозларнинг ҳақига хиёнат қилинишига йўл қўйилишининг олди олинади ҳамда кераксиз бўлган иш ўринлари қисқартирилиб, ортиқча сарф-харажат қилинмайди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид