Ўзбекистон | 15:18 / 29.05.2019
32528
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев олий ва ўрта махсус таълим вазирининг янги биринчи ўринбосарини тайинлади

Конгратбой Шарипов / Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбой Авезимбетович Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

К,Шарипов 1963 йил Қорақалпоғистон Республикасида туғилган Маълумоти олий, мутахассислиги муҳандис – механика, техника фанлари доктори, профессор.

1987-1991 йй. – Горячкин номидаги Москва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш инженерлари институти стажер-ўқитувчиси, аспиранти. 1992-2001 йй. – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти трактор ва автомобиллар кафедраси ишлаб чиқариш устаси, ассистенти, докторанти ва доценти. 2001-2003 йй. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш факультети декан муовини, трактор ва автомобиллар кафедраси доценти, ресурс тежамкор техника ва технологиялар муаммоли илмий тадқиқот лаборатория мудири бўлган.

2003-2007 йй. «ТошкентДЭУ» масъулияти чекланган жамият бош директори, Тошкент автомобиль йўллари институти автомобилсозлик технологияси кафедраси доценти, автомобиллар кафедрасида соатбай ўқитувчи, 2007-2009 йй. Ўзбекистон – Корея «ТОШАФУС» қўшма корхонаси бош директори, (ўриндошлик асосида) Тошкент автомобиль йўллари институти автомобилсозлик технологияси кафедраси доценти, автомобиллар кафедрасида соатбай ўқитувчи, 2009- 2009 йй. «Женерал Моторс Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти янги лойиҳаларни бошқариш бўлими бош менежери, 2009 - 2010 йй. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори, 2010- 2017 йй. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети молиявий ва иқтисодий ишлар бўйича биринчи проректори, 2017 йилдан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида ишлаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид