Ўзбекистон | 11:53 / 06.12.2025
4665
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Кичик ҳалқа йўли устидан янги йўл ўтказгич қурилади

Тошкент шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд кўчасини Элбек кўчаси билан туташтирувчи, ZO‘R TV телеканали биноси яқинида жойлашадиган янги йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 25,4 миллион долларни ташкил этиб, у Хитой банкининг давлат кафолатисиз кредити ҳисобидан молиялаштирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, янги йўл ўтказгич Кичик ҳалқа йўли устидан ўтади ва ушбу ҳудудда автомашиналар ҳаракатини янада енгиллаштириш, тирбандликларни камайтириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида йўл инфратузилмаси замонавий талаблар асосида қурилиши, пиёдалар ҳаракати учун қулай шарт-шароитлар яратилиши, шунингдек, ёнгирдaн ҳимоя ва ёритиш тизимлари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Қурилиш ишларини China Construction Fifth Engineering Division Corp., Ltd. компанияси амалга оширади. Лойиҳани тўлиқ якунлаш 2026 йил декабр ойига мўлжалланган.

Мазкур йўл ўтказгич фойдаланишга топширилгандан сўнг Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчалари орқали ҳаракат янада тезлашади, Кичик ҳалқа йўлида транспорт оқими самарали тарзда тақсимланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид