Маълумотларга кўра, лойиҳанинг энг муҳим қисми сифатида 15,7 км масофадаги икки томонлама Кичик ҳалқа автомобил йўли тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Асосий ишлар доирасида:
- йўлга юқори сифатли ва мустаҳкам ПШМА асфалт қатлами ётқизилди — 15,7 км;
- 18 750 метр масофада дренаж тизими тўлиқ янгиланди;
- йўл бўйлаб 39 045 метр янги бордюрлар ўрнатилди.
Ҳозирда Учтепа туманидаги бир томонлама йўлнинг 2,5 км (умумий 5 км) қисмида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Янгиланган асосий участка эса 2 декабрдан фойдаланишга топширилади.











