Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бензин импортини 30 баробарга оширди
2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хориждан импорт қилинган автомобил бензини ҳажми 90,1 млн. литрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 млн. литрга ошган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 млн. л.), Россия (36,5 млн. л.), Туркманистон (5,6 млн. л.) ва 232,1 минг литр билан Қирғизистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Мавзуга оид
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
09:29 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар 2 ойда тиббий хизматларга 3,5 трлн сўм сарфлади
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
09:15 / 02.04.2026