Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида “Обод қишлоқ”қа айланадиган маҳалла ва қишлоқлар рўйхати эълон қилинди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сонли «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган, ҳамда Президентнинг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сонли «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан 2018 йилда мазкур дастурни амалга ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилган эди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz таҳририятига мазкур фармон ва қарор билан Самарқанд вилоятида 2018 йилда «Обод қишлоқ» дастури амалга ошириладиган маҳалла ва қишлоқлар рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатга кўра, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари ва вилоятининг 14 та туманида иккитадан, 104 минг 113 нафар аҳоли истиқомат қиладиган, 17565 та хонадонни қамраб олган жами 32 та маҳалла ва қишлоқлар ободонлаштирилади.

Мавзуга оид
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:09 / 23.12.2025
Самарқандда икки суд раиси ишдан олинди
21:42 / 21.12.2025