Жамият | 21:58 / 31.07.2023
15328
1 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар оиласига 10 млн сўмдан берилади 

Пуллар «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ажратилади. 

Фото: Kun.uz

Фарғона шаҳрида жойлашган караоке-кафеда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар оиласига моддий ёрдам ажратилади. UzReport хабарига кўра, 4 нафар марҳумнинг оиласига 10 миллион сўмдан берилади. 

Қайд қилинишича, Бегзод Усувалиев, Муҳаммадмусо Ибрагимов, Ҳожиакбар Шахобиддинов ҳамда Қизлархон Жумабоева оиласини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган пул маблағлари ҳисобидан ҳар бир оилага бир марталик 10 миллион сўм миқдорида пул маблағи ажратилади. Марҳумларнинг барчаси 2005 йилда туғилган. 

Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид