Зеленский 2021 йил давомида 12,2 минг доллар маош олгани маълум бўлди
Маълумот берилишича, Украина президенти 28 минг гривна (1020 доллар) миқдорида маош олади.

Фото: Богдан Бортаков
Украина президенти Владимир Зеленский 2021 йилда 336 минг гривна (12,2 минг доллар) маош олган. Бу ҳақда Украина ишлари давлат бошқармаси маълум қилди.
"2021 йилда иш ҳақи 336 минг гривнани ташкил этди, ундан 65 минг 520 гривна (2,4 минг) солиқ ва йиғимларга тўланди", - дейилади бошқарманинг "24 канал" телеканали сўровига йўллаган жавобида.
Маълумот берилишича, Зеленскийнинг лавозим маоши 28 минг гривнага (1020 доллар) тенг. У устама ва мукофот пуллари олмаган.
Украина президенти жами даромадлари ҳақида 1 апрелгача ҳисобот бериши лозим.
2020 йилдаги декларацияга кўра, Зеленский 815 минг доллар даромад топган, ўшанда ҳам унинг маоши 336 минг гривна бўлган. 2019 йилда унинг оиласи даромади 1,06 млн долларни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
-
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Спорт | 09:25
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
Мавзуга оид

00:52 / 02.05.2025
Зеленский Трампдан энг кучли карталар тўпламини олди — АҚШ молия вазири

10:55 / 01.05.2025
Трамп ва Зеленскийнинг Ватикандаги 15 дақиқалик суҳбати тафсилотлари маълум қилинди

13:34 / 30.04.2025
Зеленский Россиянинг Беларусдаги шубҳали ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

20:48 / 29.04.2025