Қашқадарёда электриклар маданий мерос объектига 93 млн сўмлик зарар етказди
Яккабоғ туманидаги “Чилламазортепа” археология объекти электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан трансформатор ўрнатиш мақсадида ковланган.
Бош прокуратура Қашқадарё вилоятида жойлашган маданий мерос объектига зарар етказилгани ҳақида хабар қилди.
Маълум қилинишича, Яккабоғ туманида ўтказилган тадбирда туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган “Чилламазортепа” археология объектига жиддий зиён етказилгани аниқланган. Мазкур археология объекти VI—ХII асрларга оид ҳисобланади.
Электриклар томонидан трансформатор пунктини ўрнатиш мақсадида ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисми ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 млн сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:21 / 08.10.2024
Қашқадарёда деҳқон хўжалиги учун берилган 4 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
12:38 / 27.09.2024
Қашқадарёда пахта хариди бўйича рақобат чекланмоқда
14:53 / 26.09.2024
Қашқадарёда Афғонистон фуқаросининг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
19:02 / 09.09.2024