Ўзбекистон | 11:49 / 10.05.2018
13693
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда 16 май куни учрашув ўтказади
2018 йил 16 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашув ўтказади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, президент Мирзиёев ва президент Трамп умумий манфаатли режаларни давом эттириш ва қатор ўзаро масалаларни ҳал этиш мақсадида Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни қайта кўриб чиқади.
Шунингдек, улар Ўзбекистоннинг муҳим ислоҳотларни амалга ошириш, савдо ва инвестицияни кенгайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш бўйича эришган ютуқларини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифи аниқ санаси маълум бўлганди.