Ўзбекистон | 18:53 / 10.02.2026
10647
1 дақиқада ўқилади

«Метан заправкалар» 11 февралдан босқичма-босқич одатдаги иш режимига қайтади – Энергетика вазирлиги

«Метан заправкалар»га нисбатан жорий этилган чеклов босқичма-босқич олиб ташланиши ҳақида хабар берилди.

Фото: Kun.uz

11 феврал куни соат 9:00 дан бошлаб, барча ҳудудларда, жумладан водий вилоятларида ҳам «метан заправка»лар босқичма-босқич одатдаги режимда фаолият юрита бошлайди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан 20 январдан республикада метан заправкалари фаолиятига чеклов киритганди.

Кейинроқ, 2 февралдан бошлаб, уларга нисбатан чеклов юмшатилди ва соат 10:00 дан соат 16:00 гача ишлашига рухсат берилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид