Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
“Ўзбекнефтгаз” тизимида табиий газ қазиб чиқариш динамикаси, мавжуд пасайиш омиллари ҳамда уларни қоплаш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёевга 25 март куни нефт-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” тизимида табиий газ қазиб чиқариш динамикаси, мавжуд пасайиш омиллари ҳамда уларни қоплаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида янги қудуқларни ишга тушириш, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирларни амалга ошириш ҳисобига қўшимча ҳажмлар таъминлангани, йил давомида эса бу борадаги ишлар янада кенгайтирилиши режалаштирилгани қайд этилди.
Қудуқлар самарадорлигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидланишича, ҳозир янги 2D ва 3D сейсмик тадқиқотлар учун истиқболли майдонлар аниқланмоқда. Бурғилаш ва дала ишлари устидан халқаро стандартлар асосида назоратни кучайтириш мақсадида супервайзинг тизимини йўлга қўйиш, геологик-гидродинамик моделлаштириш ва қазиб чиқариш дастурларини янада пухта шакллантириш бўйича чоралар белгиланган.

Конларда газ қазиб олиш коэффициентини ошириш, қийин ўзлаштириладиган захираларга янги ёндашувларни татбиқ этиш, 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастурларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада халқаро компаниялар билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбари тармоқда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, геология-қидирув ва бурғилаш ишларини тизимли ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан амалий натижа берадиган шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Мутасаддиларга белгиланган режалар ижросини қаттиқ назоратга олиш ва ҳар бир йўналиш бўйича аниқ натижадорликни таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
15:15 / 25.03.2026
Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
21:26 / 24.03.2026
Янги Тошкентда “Буюк Ипак йўли” мажмуаси қурилади
20:12 / 24.03.2026
Янги Тошкентда сувни 232 метр баландликка отадиган супер фаввора қурилади
19:13 / 24.03.2026