Ўзбекистон | 14:39 / 09.07.2021
2772
1 дақиқада ўқилади

Нукусда янги масжид қурилмоқда

Нукус шаҳрининг «Саманбай» МФЙ ҳудудида янги масжид қурилмоқда. Масжидга тамал тоши кеча, 8 июль куни қўйилган. Бу ҳақда Нукусдаги  Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний билим юрти хабар берди.

«Саманбай»лик учун мўлжалланган масжиднинг тамал тошини Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси Шамсуддин домла Баҳауддинов ва нуронийлар қўйишган.

Kun.uz мухбирига маълум қилинишича, масжид тахминан 120 одамга мўлжалланган. Қурилиш ишларини шу йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Масжид ҳомийлар кўмагида қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Тахтакўпир туманидаги «Даўқара» ОФЙ ҳудудида «Aбдулкарийм ахун» масжидининг қурилиш ишлари якунига етказилганди.

Маълумот учун, ҳозирда Қорақалпоғистондаги масжидлар сони 51 тадан ошган. Нукусда эса бу кўрсатгич 3 тани ташкил қилмоқда. Қорақалпоғистон ҳудудида энг кўп масжидлар Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа ва Амударё туманларига тўғри келади.

Мавзуга оид