Спорт | 14:46 / 21.09.2019
6260
1 дақиқада ўқилади
Дзюдо. Шарофиддин Болтабоев ва Камолиддин Расулов финалда ўзаро беллашади
Тошкент Гран-при турнирининг иккинчи кунги баҳсларида икки нафар ўзбекистонлик Шарофиддин Болтабоев ва Камолиддин Расуловлар -81 кгда финалга чиқди.
-81 кгда татамига тушган тўрт нафар ўзбекистонликдан учтаси яримфиналгача етиб келди. Яримфиналнинг дастлабки баҳсида К.Тўраев россиялик Абас Азизовдан устун келган бўлса, иккинчи баҳсда Ш.Болтабоев Мусо Собировни мағлуб этди. Финалда К.Тўраев ва Ш.Болтабоев Гран-при ғолиблиги учун беллашади. М.Собиров эса учинчи ўрин учун австриялик Ш.Бурчашвилига қарши курашади.
Аввалроқ Шарофиддин Болтабоев хитойлик рақибини икки сония ичида мағлуб этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
20:47 / 01.08.2024
Музаффарбек Тўрабоев — Олимпия ўйинлари совриндори
11:35 / 07.08.2023
12 йиллик тарих янгиланди: Ўзбек дзюдочиси яна «Masters» турнирининг ғолибига айланди
18:10 / 27.07.2021
Олимпиаданинг тўртинчи куни. Ўзбекистон яна медалсиз, боксчилар юришини давом эттирмоқда
00:10 / 27.07.2021