Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вақтида қуриб битказмадингизми – солиқни уч баравар миқдорда тўланг
Фото: Ivud.ru
Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳаси тайёрланди, деб хабар бермоқда Norma.uz Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига асосан.
Қонун лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 171-бандида кўрсатилган механизмни амалга оширишга қаратилган.
Ўзгартиришлар моҳияти қуйидагилардан иборат. Объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатида ўрнатилган норматив муддатда, қурилишнинг ўрнатилган норматив муддати мавжуд бўлмаганда – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси ажратилган пайтдан эътиборан 24 ой мобайнида тугалланмаган тақдирда ер солиғи ва мол-мулк солиғи солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкаларнинг 3 баравар миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.
Мазкур тартиб тегишли ҳокимликнинг хулосасига мувофиқ қўлланилади. Ҳокимлик юқорида кўрсатилган фактлар тўғрисида ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига 3 календарь куни мобайнида хабар беришга мажбур бўлади.
Шунингдек қайд этиш жоизки, ҳокимлик хулосасида кўрсатилган объектлар қисмида мазкур механизмни солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахсларга ҳам татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
07:33 / 21.02.2026
Келажак шакли: Хитойда 2026 йилда битадиган 12 йирик лойиҳа
14:39 / 11.10.2025
Британия Ўзбекистон ҳудудлари учун устувор лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
15:34 / 10.04.2025