Ўзбекистон | 14:39 / 11.10.2025
2366
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистон ҳудудлари учун устувор лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади

Британиянинг етакчи муҳандислик компанияси Ўзбекистон ҳудудлари учун устувор бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқишда кўмаклашади.

Фото: Дунё

Мамлакат элчихонаси томонидан Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Британиянинг ARUP компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди.

ARUP вакиллари компания Ўзбекистонда бир қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширганлигини қайд этиш баробарида, лойиҳалар йўналишларини кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.

Томонлар вилоят, шаҳар ва туманлар даражасидаги устувор лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

ARUP муҳандислик, лойиҳалаштириш ва уларни бошқариш соҳаларига ихтисослашган. Шунингдек, компания консалтинг, шу жумладан қурилиш, транспорт, энергетика ва сув ресурслари муҳандислиги йўналишларида фаолият юритади. Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид