Ўзбекистон | 16:00 / 18.02.2020
34455
1 дақиқада ўқилади

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Бўка туманига ҳоким бўлди

Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳокими Бектемир Ибрагимов лавозимини тарк этган.

Н.Аббосов / Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Бўка тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари 3-сессияси бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда Низомиддин Равшанович Аббосов Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.

Н.Аббосов 1977 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил февралидан буён Бўка тумани ҳокими лавозимида Бектемир Ибрагимов ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид