Иқтисодиёт | 11:40 / 15.11.2016
22748
2 дақиқада ўқилади

EKOPEN Imzo компаниясини агрессив реклама сиёсати олиб боришдан тийилишга чақирди

Иллюстратив сурат

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда EKOPEN - дераза ва эшик профиллари ишлаб чиқарувчисининг Imzo – дераза ойналари ишлаб чиқарувчисига аталган Очиқ хати эълон қилинди

EKOPEN Imzo компаниясини хусусий цехлар хизмати ҳақида салбий образ яратишга йўналтирилган агрессив реклама сиёсати ҳақида ўйлаб кўришга чақирган. 

Гап Imzo компаниясининг бир қатор реклама роликлари ҳақида бормоқда. Хатда бундай ҳаракатларнинг нотўғрилиги ва бунинг мамлакат иқтисодиётига етказадиган салбий оқибатлари изчил баён этилган. 

Imzo ишлаб чиқарувчиси ўз янги брендини ривожлантиришда танлаган йўл “мазкур бозорнинг бошқа иштирокчилари хизмат сифати даражасини камситиш ва дискредитация қилиш борасидаги агрессив ҳаракат”, деб аталган. 

EKOPEN компаниясининг фикрича, Imzo’нинг реклама сиёсати “ПВХ профиллари ишлаб чиқарувчиси - фойдаланувчи” муҳим занжирининг таназзулига сабаб бўлмоқда. 

“Бу бозордаги салбий ҳаракатлар кичик корхоналар инқирози ва бир неча ўн минглаб кишиларнинг ишсизлигига олиб келиши мумкин. Ишчиларнинг оила аъзоларини ҳисобга олиб, кўрсатилган вазиятнинг кумулятив эффекти юз минглаб юртдошлармизнинг фаровонлигига таъсир ўтказиши эҳтимолдан холи эмас”.

EKOPEN ушбу мактуби орқали ПВХдан дераза ойналари ва эшиклар ишлаб чиқариш бозорининг барқарор ривожини таъминлаш ҳамда республиканинг иқтисодий фаровонлигига эришиш учун рақиблар, шунингдек кичик ва ўрта бизнесни ҳурмат қилишга чақиради.

Мавзуга оид