Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
19 май куни Меҳнат вазири ОАВ вакиллари билан онлайн матбуот анжумани ўтказади
2016 йилнинг 19 май кунида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тизимдаги структуравий ўзгаришлар, вазирлик фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари масалаларига бағишланган онлайн матбуот анжумани ўтказилади.
Тадбирга республиканинг барча ҳудудларидан оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилган бўлиб, журналистлар вазирлик фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб олишлари мумкин.
Тадбирда Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов йиғилганлар билан мулоқот қилади.
Қайд этилишича, бундай ташаббус Ўзбекистондаги давлат органлари орасида илк марта амалга оширилмоқда.
Онлайн матбуот анжуманида иштирок этишни истаган журналистлар олдиндан вазирлик ахборот хизматининг электрон почтаси — [email protected] га исм-шарифлари ва фаолият юритаётган ОАВ номини ёзиб хат юборишлари ёки (+99897)748-74-56 телефон рақамига ўрнатилган “Telegram” мессенжерига маълумот қолдиришлари мумкин.
Матбуот анжумани Меҳнат вазирлигида 19 май куни соат 9.00да бошланади.
Мавзуга оид
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
10:07 / 31.12.2021
Украинага чиндан Ленин асос солганми – Путиннинг матбуот анжумани ҳақида экспертлар нималар деди?
22:36 / 10.10.2019
Зеленскийнинг матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
22:16 / 23.02.2019