Спорт | 22:16 / 23.02.2019
7934
4 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов: «Биринчи бўлимда умуман футбол ўйнамадик»

Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказилган ўйиннинг тақдирлаш маросими тугагач ҳар икки жамоанинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

Фото: Миржалол Қосимов

«Авваламбор ассалому алайкум. «Локомотив»ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Ўзингиз кўрдингиз, биринчи бўлимда умуман футбол ўйнамадик. 19 февралда қийин ўйинда қатнашгандик. Футболчиларга шу таъсир қилган кўринади. Шундай бўлса-да, ҳаёт давом этади. Энди бор эътиборни чемпионатга қаратамиз.

Ҳужумлар Жасур Ҳасанов орқали амалга оширилгани асосий муаммомиз бўлди деб ўйламайман. Футболни 11 киши ўйнайди ахир. Шунчаки, биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Бу олдинги иккита ўйин билан таққослаганда, энг ёмон ўйинимиз бўлди. Жамоа ҳали янги ва ўйинни шакллантириб борамиз.

Ҳимоядаги камчиликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бугун майдонга тушган 4 та ҳимоячи ҳам 4 хил жамоадан келган. Бу ўйинга таъсир қилмай қўймайди. Улар бир-бирини тушуниши учун вақт керак. Чемпионат бошланишигача ҳаммаси ўз ўрнига тушади. Мавсум бошланишига кам вақт қолди ва биз янги футболчи оламиз деб ўйламайман.

Кийиниш хонасида йигитларга шоҳсупада сиз бўлишингиз мумкин эди дедим. Чемпионат бошланишигача мағлибиятни кўтариб юриш осон бўлмайди...».

Андрей Фёдоров: «Ҳеч қачон бунчалик асабийлашмагандим»

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

Фото: Андрей Фёдоров

«Матбуот анжуманига бунчалик кўп журналист келганидан хурсанд бўлдим. Демак Суперкубок ўйини нафақат мухлислар учун, балки ОАВ учун ҳам қизиқарли бўлган.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйиндан олдин нимагадир асабийлашдим. Олдин ҳеч бундай асабийлашмас эдим. Лекин барчаси яхшиликка экан. Хотиржам бўлганда қўрқиш керак, чунки одатда хотиржамликдан сўнг ёқимсиз нимадир содир бўлади (кулади). Бу менинг мураббий сифатидаги илк Суперкубогим эди ва унда ғолиб бўлишни жуда хоҳлагандим.
ОКМК бу мавсумда иккита ўйинда қатнашди ва бу бизнинг фойдамизга ишлади. Чунки биз рақибнинг ўйинларини кузатдик, ўйин режасини туздик. Рақибни яхши ўргандик деб ўйлайман.

Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда, айниқса иккинчи голни ургандан кейин йигитлар бироз бўшашиб қолишди. Аммо ўйинни ғалабагача олиб боришни уддаладик. 

Арслонмурод Омонов захирада турганди, лекин уни ўйинга тўлиқ тайёр эмас деб ҳисобладик. У билан жисмоний ҳолати борасида кўп гаплашдик. Биз учун муҳими унинг энг яхши ҳолатга чиқиши. Арслонмурод «Бухоро»даги ўйинларини кўрсата бошласа, уни асосий таркибда кўрасиз.

«Локомотив» олдингига қараганда кучсизлангандек кўринмоқда деган гапларни эшитдим, лекин мен бунга қўшилмаган бўлардим. Жамоа мураббийи сифатида ўйинимиз яхшиланганини ва ҳатто кучайганимизни айтишим мумкин.

Жамшид Искандеров яхши даражадаги футболчи. Унинг ўйини бизнинг услубимизга мослашиб, яна кучаяди. Умид қиламан, бу мавсум Жамшид учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлади»,- дейди Фёдоров.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди