Ўзбекистон | 13:13 / 02.07.2022
50301
2 дақиқада ўқилади

Ихтисослашган мактабларга имтиҳон саналари эълон қилинди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июл, якшанба куни бошланиб, 6 кун давом этади.

Шу кунларда Президент мактабларига имтиҳонлар бўляпти. / Фото: ПТМА

Илк тест жараёнлари 3 июл соат 08:00 да бошланади.

Имтиҳонлар 3 сменада – соат 08:00, 13:00 ва 18:00 да ташкил этилади.

Бу ҳақда маълум қилган ПТМА матбуот хизматига кўра, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни ariza.piima.uz сайтидаги “Шахсий кабинет” орқали олиш мумкин.

Онлайн платформадан имтиҳон рухсатномасини ҳам юклаб олиб, уни қоғозга чоп этиб олиш лозим.

Талабгорлар имтиҳонга туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Аризалар 1–20 июл кунлари қабул қилинган эди.

Синфлар кесимида имтиҳон фанлари қуйидагича:

  • математика, инглиз тили – 5–6-синф аниқ фанлар;
  • математика, инглиз тили, физика – 7–11-синф аниқ фанлар;
  • биология, инглиз тили – 7-синфлар табиий фанлар;
  • биология, инглиз тили, кимё табиий фанлар йўналишида – 7-синфдан юқори синф табиий фанлар йўналиши.

Тест саволлари мактаб дарсликлари бўйича тузилган. Имтиҳонда ўқувчининг асосан мантиқий фикрлаш қобилиятлари текширилади.

ХТВдан ПТМА тизимига ўтказилган ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчилар 5– ва 7-синфдан бошлаб қабул қилинади. Бундай мактаблардаги синфларда ўқувчилар сони 24тадан ошмайди. Болалар фақат ўз ҳудудидаги ихтисослашган мактабда ўқиши мумкин.

Маълумот учун, айни кунларда Президент ва ижод мактабларига ҳам кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.  

Мавзуга оид