Ўзбекистон | 11:00 / 04.05.2020
14574
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Биз биргамиз: "Ўзметкомбинат" АЖ дан Сардобага инсонпарварлик ёрдами ортилган карвон етиб борди

Фото: Ўзметкомбинат

Эл бошига иш тушса...

Сирдарё вилоятидаги «Сардоба сув омбори» тўғонидан сув тошиб, Сардоба туманидаги Юртдош, Дўстлик ва Қўрғонтепа МФЙлари, Мирзаобод туманидаги Саховат, Аҳиллик ва Шодлик МФЙлари ҳамда Оқолтин туманидаги Дўнгариқ, Мирзачўл, Ҳақиқат ва Навбаҳор, жами 10 та МФЙларидаги аҳоли пунктларида турар ва нотурар мулклар, ижтимоий соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий талафот етгани ва 70 минг фуқароларимиз бу талафотдан азият чеккани барчамизни қайғуга солди. 

Биз биргамиз...

Талафот хабари етган куннинг ўзидаёқ, тезкор равишда "Ўзметкомбинат" АЖнинг автобуслари ва юк машиналари воқеа жойига ташиш ва кўмак ишлари учун сафарбар этилган эди.

Талафотдан икки кун ўтиб,"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан сув тошқинидан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Фавқулодда ҳодиса туфайли Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши туфайли қийинчиликкадуч келган сирдарёликларга 4 та юк машинасида юборилган инсонпарварлик ёрдами ортилган карвон 3 май санасида манзилга етиб борди.

Бутун Ўзбекистон халқи каби металлурглар ҳам сирдарёликларни қийинчиликлар олдида ёлғиз қолдиришмайди.Бекободлик металлурглар Сирдарё вилоятига ун,гўшт,ёғ,шакар, тухум,макарон,сабзи, картошка,пиёз каби озиқ-овқат маҳсулотлари ва бир машинада рўзғор учун зарур бўлган сирланган идишлар жўнатишди.

"Ўзметкомбинат" АЖ раҳбарияти оғир кунларда Сирдарё халқи билан бирга эканлигини изҳор этади: талафотлар тез орада бартараф этилишига ва Сирдарё халқи тез орада ўзининг нормал турмуш тарзига қайтишига ишонамиз.

"Ўзметкомбинат" АЖ ни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.

Телеграм: Телеграмташриф

Фейсбук: Фейсбукташриф

Инстаграм: Инстаграмташриф

Веб-сайт: www.uzbeksteel.uz ​​​​​​

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид