«Бу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этади» — Саида Мирзиёева мозаика панноларни сақлаб қолишга чақирди
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги биноларга туширилган мозаика панноларни сақлаб қолишга чақирди.
«Premier Hall» кинотеатри биносини реставрация қилиш вақтида рассом Альфред Мазитовнинг «Кокилли қиз» номли ажойиб панносига дуч келинди.
Шаҳримизнинг ёрқин, ўзига хос жиҳатларидан бири, истеъдодли ва таниқли рассомлар томонидан турли даврларда яратилган мозаика паннолардир. Тошкентнинг монументал санъат ёдгорликлари шаҳримизни модернизм пойтахти деб аташга асос бўла олади. Айнан ушбу ёдгорликлар Тошкентга бетакрор шаҳар қиёфасини бахш этадиган ажойиб бир рамздир.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Grace архитектура бюроси монументал санъатни сақлаб қолиш ва модернистик архитектурани замонавий мегаполис билан уйғунлаштириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Биз мозаика паннолар туширилган ноёб бинолар эгаларини ушбу санъат асарларини сақлаб қолиш ва таъмирлашга чақириб қоламиз.
Тарихий меросни асраб-авайлаш келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Токи ғанимат умрни бепарво ўтказганликда айбдор бўлиб қолмайлик. Келинг, бу бебаҳо меросни улар учун асраб қолайлик!» дейилади Саида Мирзиёеванинг телеграмдаги каналида.
Мавзуга оид
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
18:37 / 30.10.2024
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
20:53 / 28.10.2024
Саида Мирзиёева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори билан учрашди
19:31 / 21.10.2024