Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди
Тадбир Марокашда ўтказилди ва Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia тақдирлаш маросимида иштирок этди.


«Шайх Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳазрати олияларининг таклифига биноан Марокашда «Fashion Trust Arabia» мукофотларини топшириш маросимида иштирок этдим. Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу нуфузли тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этаётганининг ёрқин намунаси бўлди», деб ёзди у.


Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, маросимда қатнашиш, мода соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашиш ва энг иқтидорли дизайнерларга мукофотлар топширилишининг гувоҳи бўлиш имконини берди.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Марокаш маликаси Лалла Ҳаснага меҳмондўстлиги учун, Шайх Ал-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга эса унутилмас таассуротларга бой ушбу кунларни баҳам кўргани учун самимий миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
20:18 / 09.05.2026
Саида Мирзиёева Италияда ўзбекистонлик рассомнинг шахсий кўргазмаси очилишида иштирок этди
11:47 / 09.05.2026
Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилди
19:34 / 08.05.2026
Ургутдаги “ибтидоий” поликлиника тўрт ойда қандай ўзгарди?
10:42 / 30.04.2026