Ўзбекистон | 13:03 / 29.12.2022
9304
1 дақиқада ўқилади

«Қиз фарзандни, онани ўқитсак, жамиятни ўқитган бўламиз» — Шавкат Мирзиёев

 Президент янги ўқув дарсликлари тақдимотида қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш кераклиги масаласига тўхталган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз», — деган Мирзиёев.

Шунингдек, президент тадбир давомида янгича дарсликларга ўтиш ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтирсак бу ҳам яхши бўлади. Бугун мен кўп саволларга жавоб олдим.

Албатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз», – деган у. 

Мавзуга оид