2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар сони очиқланди
Кеча, 16 февраль куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан 2020 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида 23 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларга ер майдони ва бино ажратилиши, коммуникация тармоқларига уланиши ҳамда лицензия ва рухсатномалар берилишида кўмак кўрсатилган.
Тадбиркорлар ҳуқуқини бузиш ҳолатлари бўйича 817 нафар масъул шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, 353та ноқонуний ҳужжатга протест келтирилган, судларга 21,8 млрд сўмлик 451та даъво аризаси киритилиб, 5 минг 206 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланган.
Маълум қилинишича, 2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
2020 йилда прокуратура органларига келиб тушган 403 019та мурожаатнинг 214 610таси бевосита прокуратура органларида кўриб чиқилиб, 202 105 нафар фуқаро қабул қилингани айтилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 19,1 млрд сўмлик иш ҳақи, пенсия, алимент ва бошқа тўловларни олишда амалий ёрдам кўрсатилган.
Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш борасида Бош прокуратура томонидан 57та қонун ҳужжати лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 11таси қабул қилинган.
Мавзуга оид
20:58 / 04.11.2024
Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари кучайтирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
22:02 / 22.10.2024
Украина бош прокурори «сохта ногиронлик» билан боғлиқ ҳолатлар учун истеъфога чиқди
21:55 / 22.10.2024