Жаҳон | 19:05 / 18.08.2019
14422
1 дақиқада ўқилади

Бангладеш пойтахтида юз берган ёнғин натижасида ўн минг киши бошпанасиз қолди

Фото: REUTERS

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида содир бўлган ёнғин натижасида камида ўн минг киши бошпанасиз қолди, деб хабар берди The Guardian.

Ёнғин кечаси шаҳарнинг Мирпур районида содир бўлган. Олов шу даражада тез тарқалганки, одамлар уйларини тарк этишга зўрға улгуриб қолган. Ҳаммаси бўлиб икки мингга яқин кулба куйиб кул бўлган.

BBC News телеканалининг қайд этишича, аксарият бошпаналарнинг томи пластикдан бўлгани сабабли олов тез тарқалган.

Маҳаллий полиция ёнғинда ҳеч ким ҳалок бўлмаганини хабар қилди.  

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид