Маълум қилинишича, 6 апрел куни соат 18:45 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида автобусда ёнғин юз бераётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари ҳодиса жойига соат 18:51 да етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.











