Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда сиёсатчиларни ўлдирмоқчи бўлган ҳарбийлар фитнаси фош қилинди
Фото: dpa/Kay Nietfeld
Германия жиноят полицияси федерал бошқармаси сиёсий қотилликлар содир этмоқчи бўлган ҳарбийлар фитнасини фош этди. Бу ҳақда Focus нашри хабар берди.
Таъкидланишича, гуруҳ бундесвер ҳарбийлари, махсус кучлар жангчилари ва Uniter аскарлари уюшмаси аъзоларидан иборат бўлган. Давлатнинг муқаррар пароканда бўлишига ишонган фитначилар “икс куни”га тайёрланган. Улар бу куни номақбул бўлган сиёсатчиларни бир жойга тўплаб, уларни йўқ қилмоқчи бўлган. Ўлдирилиши керак бўлганлар тўлиқ рўйхати ҳали номаълум, бироқ асосий “нишонлар” орасида Сўл партиянинг бундестагдаги фракцияси етакчиси Дитмар Бартч бўлган. Шунингдек, фитначилар қотилликларни содир этгандан кейин нима қилмоқчи бўлганлари ҳам ҳозирча номаълум.
Фото: dpa/Kay Nietfeld
Нашрнинг маълум қилишича, фитначилар ўз режаларини амалга ошириш учун қурол, ўқ-дори ва ёнилғи тўплашган. Гуруҳ аъзолари кейинги ҳаракатларни муҳокама қилиш учун махфий йиғилишлар ўтказган.
Таъкидланишича, ҳарбий контрразведка ходими фитначиларни тинтувлар ва тергов бориши ҳақида огоҳлантириб турган. Ушбу эркакка айбловлар қўйилган.
Терговнинг ўрнатишича, немис ҳукуматига қарши терактлар режалаштирган Франко А. исмли аскар Германия фуқароси бўла туриб, миграция хизматига гўёки суриялик қочқин эканлиги ҳақида ёлғон маълумот берган. Бундан мақсад эса кейинчалик терактлар учун жавобгарликни муҳожирлар зиммасига ағдариш бўлган.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026