Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
Германия полицияси мамлакат темирйўл вокзалларида 980 тадан ортиқ пичоқли ҳужум ва тахминан 2200 та жинсий характердаги жиноят қайд этган. Янги ҳисобот маълумотларини Bild am Sonntag газетаси эълон қилди.
Германия федерал полицияси 2025 йилда мамлакат темирйўл вокзалларида 980 тадан ортиқ пичоқ ишлатилган ҳужумларни ва тахминан 2200 та жинсий характердаги жиноятларни рўйхатга олган. Бу ҳақда 15 феврал, якшанба куни Bild am Sonntag нашри тегишли ҳисоботга таяниб хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар энг кўп Лейпциг марказий темирйўл вокзалида қайд этилган (859 ҳолат). Ундан кейин қуйидагилар келади: Дортмунд марказий вокзали (735), Берлин (654), Кёлн (648), Ҳанновер (612), Ҳамбург (580), Мюнхен (553), Нюрнберг (528), Франкфурт-Майн (520) ва Дюссельдорф (499). Федерал полиция ҳисоботида, шунингдек, ҳужумчиларнинг аксарияти Германия фуқаролигига эга бўлмагани айтилган, бироқ аниқ рақамлар келтирилмаган.
Федерал полиция бу ҳисоботни феврал ойи бошида Рейнланд-Пфалц еридаги поездда йўл чиптаси бўлмаган йўловчи кондукторга ҳужум қилиб, у ҳалок бўлган воқеа фонида тайёрлаган. Ушбу ҳодиса бўйича 26 ёшли Греция фуқароси қўлга олинган.
Кондуктор ўлимидан кейин Германия сиёсатчилари темирйўл ходимларини ҳимоя қилиш учун қўшимча чоралар кўришга чақирди. Deutsche Bahn темирйўл концерни маълумотига кўра, 2025 йилда йўловчилар билан тўқнашувлар натижасида компаниянинг тахминан 3000 нафар ходими жабр кўрган.
Федерал ҳукумат Deutsche Bahn билан биргаликда вокзалларда хавфсизликни ошириш учун қўшимча 200 нафар ходим ёлланишини аллақачон эълон қилган. KNA агентлиги хабар беришича, Deutsche Bahn ходимлари ҳимоя воситалари, танага тақиладиган камералар (bodycam) билан таъминланади ва уларга можароларни кескинлаштирмасдан юмшатиш кўникмалари ўргатилади. Бундан ташқари, фавқулодда вазиятларда тезроқ ёрдам чақиришга хизмат қиладиган “тревога тугмалари” тизимини вокзалларда янада такомиллаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:14
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
08:30 / 18.06.2026
Қайси давлатларда юқори тезликдаги темирйўллар энг ривожланган?
21:45 / 17.06.2026