Ўзбекистон | 11:41 / 03.08.2021
4507
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир кунда 300 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланган вакциналар сони 8 млн дозадан ошди.

Ўзбекистонда 2 август куни коронавирусга қарши 327 628 доза вакцина қўлланди. Шундан 243 493 доза биринчи босқичда, 63 521 доза иккинчи босқичда ва 20 614 доза учинчи босқичда қўлланган.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, айни кунгача Ўзбекистонда жами 8 009 376 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 1 992 981 таси иккинчи дозада ва 784 994 таси учинчи дозада қўлланилган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 5 231 451 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 232 807 нафарни ташкил қилмоқда.

2 август кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (45 849 доза),
  • Андижон вилояти (35 948 доза),
  • Тошкент вилояти (32 780 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 1 016 629 доза,
  • Наманган вилоятида 1 008 929 доза,
  • Андижон вилоятида 889 893 дозани ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид