Жаҳон | 23:25 / 15.10.2022
7356
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусдан ўлим миқдори рекорд даражада пасайди 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабарига кўра, коронавирус пандемияси ҳали барҳам топмаган бўлса-да, ўлим миқдори рекорд даражада пасайган. 

Фото: Shutterstock

2020-2021 йиллар давомида куз мавсуми келиши билан анъанавий тарзда COVID-19 касаллигининг кескин кўпайиши кузатилган эди. Бир неча ой олдин эпидемиологлар ва расмийлар шунга ўхшаш сценарий 2022 йил кузида ҳам такрорланишидан қўрқишганди. Аммо сентябрь ойи бошида прогнозлар оптимистик бўлди

ЖССТ хабарига кўра, сентябрь ойида коронавирусдан ўлим миқдори пандемия тарихида рекорд даражада пасайган. 

Бунинг бир қанча сабаблари бор, лекин асосийси шундаки, ҳозирда энг кенг тарқалган штамм - омикрон - вируснинг биринчи вариацияларига қараганда анча заифлашди. 

«Энди бу бошқача вирус. Аҳолининг ҳозирги иммунитети ҳисобга олинса, COVID-19 касаллигининг оғир кечиш эҳтимоли паст», деди Буюк Британиядаги Рединг университети вирусология профессори Йен Жонс. 

Сўнгги ойларда кўплаб мамлакатларда касалликдан кейин пайдо бўладиган табиий иммунитет кучайган. Бироқ, бу унчалик кучли эмас ва қайта касалланишни истисно қилмайди, деб огоҳлантиришмоқда вирусологлар. Шу туфайли эмланишни унутмаслик керак. 

Самарадорликни ошириш учун мавжуд вакциналар омикронга мослаштирилмоқда: янгиланган Pfizer ва Moderna аллақачон муомалага киритилган, россиялик ишлаб чиқувчилар «Спутник V» вакцинасининг янги версиясини тайёрламоқда. 

ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 6,4 миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани