Ўзбекистон | 08:33 / 20.05.2022
5154
2 дақиқада ўқилади

Маҳаллаларда хорижда қурилишда ишлаган мигрантлардан иборат қурилиш бригадалари ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб Ўзбекистонга қайтиб келган фуқароларни иш билан бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда қурилиш соҳасида ишлаган ва қайтиб келган меҳнат мигрантларидан маҳаллаларда қурилиш бригадаларини ташкил этиш чораларини кўради.

Бунда:

  • қурилиш-таъмирлаш бригадалари ишлаб чиқариш кооперативи шаклида тузилиб, аъзолари ўзини-ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинади;
  • қурилиш-таъмирлаш бригада аъзоларига меҳнат қуроллари, асбоб-ускуналар ва шахсий ҳимояланиш воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади;
  • маҳаллаларда уй-жой ва хизмат кўрсатиш дўконларини қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, қурилиш ташкилотлари томонидан уй-жой ва саноат объектлари қурилишида мураккаб бўлмаган ишларга пудрат шартномаси асосида қурилиш-таъмирлаш бригадаларини жалб қилишга рухсат берилади;
  • қурилиш пудрат ташкилотлари қурилиш-таъмирлаш бригадалари билан шартнома тузадилар, бунда қурилиш пудрат ташкилотлари бригада аъзолари билан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузмайди;
  • қурилиш пудрат ташкилотлари қурилиш таъмирлаш бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси учун керакли шароит яратиб беради, бригада аъзоларининг меҳнат муҳофазаси қоидаларига амал қилиши учун жавобгарлик бригада бошлиғи зиммасига юклатилади.

Мавзуга оид