Ўзбекистон | 07:50 / 11.07.2017
11580
1 дақиқада ўқилади

Президент рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинлади

Жаҳонгир Юнусов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 июлдаги ПҚ-3118-сон қарорига мувофиқ Юнусов Жаҳонгир Баҳодирович Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди”, - дейилади хабарда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид