Ўзбекистон | 17:13 / 15.06.2020
51329
2 дақиқада ўқилади

Бу йил 7 тоифага алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида имтиёзлар 7 тоифадаги ёшлар учун тақдим этилади.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев янги ўқув йилида имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилаётгани ҳақида маълум қилди. Таққослаш учун, ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 5 мингта бўлган.

2020-2021 ўқув йили учун кириш имтиҳонларида имтиёзлар қуйидаги 7 тоифа ёшлар учун тақдим этилади:

  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2799 ўрин;
  • Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 1175 ўрин;
  • Қуролли кучлар таркибига кирувчи идоралар ходимларининг фарзандлари учун - 1175 ўрин;
  • Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун - 705 ўрин;
  • Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун - 1400 ўрин;
  • Ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 ўрин;
  • Сўх туманида яшовчи битирувчилар - 500 ўрин.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун бериладиган тавсияномалар бу йил ижодий ва касбий йўналиш учун ҳам амал қилади. Илгари бу тавсияномалар фақатгина тест асосидаги кириш имтиҳонлари учун амал қиларди.

Қайд этилишича, бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга қабул кўрсаткичи 36 фоизга ошган.

«Жорий йил бакалавриат таълим йўналишларига қабул 36 фоизга ошди. Ўтган йили 108 915та ўринга талабалар қабул қилинган бўлса, жорий йил умумий квота 148 144тага етказилди», деди Беҳзод Мусаев. 

Мавзуга оид