Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ёшлари учун давлат ОТМга 500 та мақсадли квота ажратилди
Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга давлат гранти асосида қўшимча 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилди.
Ушбу танловда давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар иштирок этиши мумкин.
Ушбу тоифадаги абитуриентлар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида 2025 йил 24-30 сентябр кунлари рўйхатдан ўтиши мумкин.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзлари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича давлат гранти учун мақсадли танловда иштирок этади.
Танлов натижалари 2025 йил 4 октябрга қадар my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026