Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
7 та шаҳар, 21 та маърузачи ва 45 соат фойдали контент: IT Roadshow йил якунини сарҳисоб қилди
Фото: IT Roadshow
Биринчи IT Roadshow — бу мамлакатнинг 19 шаҳрида ўтказиладиган етакчи IT-мутахассисларининг маърузалари, мастер класслари ва семинарларидир. 2024 йилда IT Roadshow жамоаси 7 та шаҳарда бўлиб, 1000 дан ортиқ ёш мутахассислар, мактаб ўқувчилари ва талабалар учрашувларда иштирок этишди.
Учрашувлар шу кунгача Тошкент, Олмалиқ, Гулистон, Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон шаҳарларида бўлиб ўтди, миллий ва халқаро компанияларнинг 21 нафар спикери IT соҳасида карьерани қандай бошлаш, резюме тузиш, ҳамфикрларни топиш ва касбий ўсишга ёрдам берадиган муҳит ҳақида сўзлаб берди. Барча IT Roadshow тадбирлари бепул бўлиб, 3 тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади. Roadshow IT Community of Uzbekistan, Uzum экотизими, UZINFOCOM, School 21, IT Park, Рақамли технологиялар вазирлиги, Women in Tech халқаро ассоциацияси кўмагида ўтказилмоқда. Ташкилотда 100 дан ортиқ кўнгиллилар иштирок этмоқда.

“Лойиҳамиз бутун мамлакатдаги интилувчи ёшларга ёрдам бермоқда. Қувонарлиси, улар савол беришдан тортинишмайди, экспертларни тинглаб ва уларнинг тажрибасини ўрганиш учун қизиқиш билан келишади. Ҳар бир спикеримизнинг билими эса олтинга тенг. Хусусан, ҳамкоримиз Uzum’дан келган спикерлар. Умумий ишимизга қўшаётган ҳиссаси учун Uzum экотизимини қадрлаймиз ва миннатдорчилик билдирамиз”, — дея фикр билдирди Шавкат Каримов.

“IT Community Roadshow'да чиқиш қизиқарли бўлди. Айниқса, Ўзбекистон IT соҳасини ривожлантиришни истайдиган ёш, аммо тажрибали ва ақлли йигит-қизларни кўриш жуда ёқимли. IT Community of Uzbekistan ва Uzum томонидан амалга оширилаётган ишларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашиш ва ривожланиш учун имкониятлар яратиш муҳимдир”, — деб таъкидлади Uzum Bank Payment Mechanics Team Lead лавозимида фаолият юритиб келаётган Ферузбек Раҳмонов.
IT Community Roadshow келгуси йилда ҳам давом этади — жамоа яна 12 та шаҳарга: Бекобод, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Денов, Бухоро, Навоий, Зарафшон, Урганч, Хива ва Нукусга ташриф буюради.
Реклама ҳуқуқи асосида