Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро ислом академиясига ҳужжатлар 10 июлгача қабул қилиниши, дастлабки имтиҳондан ўтганлар тест синовларига ўтказилиши маълум қилинди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига абитуриентлардан ҳужжатлар 2020 йилнинг 10 июлига қадар қабул қилинади. Интеллектуал тест кўринишидаги дастлабки синовдан ўтганларга ДТМ орқали рўйхатдан ўтишга рухсат берилади. Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра академиянинг бакалавриатига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби жорий этилган. Бунда дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.

Шу боис Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ҳужжат топширадиган абитуриентлар 2020 йилнинг 10 июлига қадар академиянинг расмий сайти орқали ҳужжатларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Бу жараёнда абитуриент ушбу ҳаволада кўрсатилган ҳужжатларни PDF шаклида ёки сифатли суратга олиб, уйда турган ҳолда компьютер ёки мобиль алоқа воситасида сайтга юклаш орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказишда барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспортига кўра расмийлаштирилиши шарт. Агарда исм, шарифингиз ёки қайсидир сана ёхуд бошқа номдаги ҳужжат хато юкланса, компьютер тизими автоматик равишда барча ахборотларни рад этади. Ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғри топширилгани хусусида кейинги куни расмий сайт орқали хабардор бўлиш мумкин», дейди академиянинг матбуот хизмати раҳбари Баҳодир Жовлиев.

Қайд этилишича, Ўзбекистон халқаро ислом академияси қабул жараёнига киритилган дастлабки синов интеллектуал тест шаклида 2020 йилнинг 11-13 июль кунлари ўтказилади. Мазкур синовлар имкон қадар соддалаштирилиб, онлайн шаклда ташкил этилади.
«Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сўровноманинг белгиланган жойига доимий иш фаолиятдаги мобиль телефони рақамини киритган бўлиши зарур. Чунки ушбу мобиль рақамига СМС хабар орқали дастлабки имтиҳон вақти, интернет ҳаволаси ҳамда имтиҳонга кириш учун шахсий ЛОГИН ва ПАРОЛЬ юборилади. Интеллектуал салоҳиятни баҳоловчи тестни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ҳақида академия сайти ҳамда Telegram’даги расмий канали орқали хабардор бўлишингиз мумкин.
Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар
2020 йилнинг 15-20 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz, унинг ҳудудий бўлимлари ёки Давлат тест маркази сайти орқали Академияга қўшимча равишда тест синови топшириш фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган яна 4 та олий ўқув юртини танлаб, белгиланган тартибда ҳужжат топшириши мумкин», дейди Баҳодир Жовлиев.

Маълум бўлишича, академиянинг бакалавриатига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилиниши кўзда тутилган. 22 июнь ҳолатига кўра 138 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушган.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023