Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни мукофотлади
Жаҳон кубоги соҳиби бўлган 19 яшар шахматчига президент фармони билан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди. Шунингдек, унга Президент совғаси сифатида 3 хонали хонадон, мураббийларига эса пул мукофотлари топширилади.
Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги билан / Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан, шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Синдоров Жавоҳир Санжарбековичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилди.
Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган Жавоҳир президент совғаси – 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади.
Фармонда қайд этилишича, фахрий унвон Синдоровга Ўзбекистонда шахмат спорт турини янада ривожлантиришга, халқимиз ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси; эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани; жаҳон миқёсида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижага эришгани; Янги Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини дунёга тараннум қилиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун берилган.