Маҳаллабай ишлаш агентлиги шубҳали тендерлар бўйича текширув бошлади
Субсидия ҳисобидан бўлаётган давлат харидларининг тўғри ўтказилиши юзасидан назорат тадбирлари бошланиши мумкин.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ўтказган умумий 3,4 млрд сўмлик 4 та тендерда очилганига 1 кундан 4 кунгача бўлган фирмалар ғолиб деб топилган эди. Агентлик бу шубҳали харидлар бўйича Kun.uz'даги мақолага муносабат билдириб, ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Текширувга Монополияга қарши курашиш қўмитаси ходимлари ҳам жалб этилган.
Қўшимча қилинишича, агентликнинг ҳудудий бошқармаларида субсидия ҳисобидан бўлаётган давлат харидларининг тўғри ўтказилиши юзасидан назорат тадбирларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Маҳаллабай ишлаш агентлиги шу йил бошидан республикадаги барча маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз фуқаролар, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун субсидия асосида керакли асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилинмоқда.
Тошкентдаги ҳолатда юзлаб тикув машиналари тендер эълон қилинганидан кейин очилган компаниялардан, 6 млн сўмдан сотиб олинган.
Мавзуга оид
17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:34 / 30.10.2024
2025 йилда қайси йўналишга қанча субсидия ажратилади?
15:50 / 05.10.2024