Ўзбекистон | 08:45 / 29.12.2020
3341
2 дақиқада ўқилади

Андижон – Урганч – Андижон авиарейси йўлга қўйилади

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Молия вазирлиги, “Uzbekistan Airports” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хусусий туризм ташкилотлари ассоциацияси билан биргаликда зиёрат туризми ва ички туризмни ривожлантириш доирасида Андижон – Урганч – Андижон авиарейсини йўлга қўйиш ва Андижон – Хива – Андижон темирйўл рейслари сонини ошириш, шунингдек авиа ва темирйўл чипталарига туроператорлар томонидан сотиб олинган тақдирда (жойлаштириш воситаларида камида бир кеча тунаб қолиш шарти билан) ўттиз фоизлик чегирма жорий қилиш механизмини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб ушбу механизмнинг Термиз, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида қўлланилиши таъминланади.

2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива йўналиши бўйича доимий темирйўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Белгиланишича, “ҳалол”, “кошер” ва “веган” йўналишига ўрнатилган тартибда ихтисослашган умумий овқатланиш шохобчалари фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўлови 50 фоизини тўлашдан озод этилади.

2021 йил 1 январдан 31 декабрга қадар туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид