Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади
1-3 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган ҳафталикда зиёрат туризмини ривожлантиришга доир кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ташкил этилади.
1–3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.
“Халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад – мамлакатда зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан эътирофга сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдан иборат.
Туризм ҳафталиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳафталик доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Ҳафталик дастуридан Самарқанд шаҳридаги янги “Ипак йўли” туристик марказининг очилиши, “Хива – ислом олами туризми пойтахти” мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, “Жаҳон усталари” ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026