Ўзбекистон | 11:22 / 18.10.2021
15949
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти жорий қилинади

Бугун, 18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда “Ўзбекистон президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, қонун лойиҳаси бўйича адлия вазири Русланбек Давлетов ўз маърузаси билан иштирок этди. 

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон президентининг фарқловчи белгилари, яъни ўз белгиси ва штандарти (байроғи) юзасидан қоидалар киритилмоқда.

Хорижий давлатларда давлат раҳбарининг ўз белгиси ва штандарти янги сайланган президентга қасамёд қабул қилгандан кейин топширилиши белгиланган. Ўзбекистон қонунчилигида ушбу масалалар тартибга солинмаганлиги боис, қонунчиликни тегишли мазмундаги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Ушбу тартиб лавозимга сайланган шахсни президентлик лавозимига юклатилган мураккаб вазифаларни самарали амалга оширишига халқ ва жамият томонидан билдирилган ишонч белгиси сифатида хизмат қилиши таъкидланди.

Мавзуга оид