Фарғонада Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди
Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt'да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашган. Бунинг оқибатида Damas'да кетаётган эр-хотин вафот этди.
Фарғона вилояти Фурқат туманида Cobalt ва Damas иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди.
Ҳодиса Фурқат туманидаги автомобил йўлида содир бўлган. Cobalt ҳайдовчиси атрофни туман қоплаган бўлишига қарамай, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Бу вақтда рўпарадан келаётган Damas уни пайқамай қолгани ортидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Damas ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Cobalt ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса/муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан иш очилган.
Суд ҳукмига кўра, фуқаро 3 йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчи суд залидан қамоққа олинди. Унга тайинланган жазо манзил-тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Мавзуга оид
17:42 / 20.10.2024
Фарғонада Damas каналга тушиб кетди
11:22 / 13.10.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
10:38 / 13.10.2024
Фарғонада кредит ажратиш эвазига фермердан пул олган банк филиали менежери аниқланди
17:44 / 29.09.2024