Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, 3-5 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41 даража иссиқ, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44 даража иссиқ атрофида сақланиб туради.
6-8 июл кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати янада кўтарилиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8 даражага юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 41-43 даража иссиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46 даража иссиққача кўтарилади.