Тошкент давлат иқтисодиёт университети Қорақалпоғистонда “Саҳро садоси” фестивалини ўтказди
Жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан илк бор “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида “Саҳро садоси” ёшлар фестивали ўтказилди. Мазкур фестиваль мамлакатимиз, шу жумладан, Қорақалпоғистоннинг туристик салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.
“Саҳро садоси” ёшлар фестивалини Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Авезов очиб берди. Шундан сўнг фестиваль доирасида ҳоким бошчилигида маҳаллий аҳоли ва ТДИУ вакиллари тумандаги Марказий стадионда “5 минг қадам” лойиҳасини амалга оширди. Болалар-ўсмирлар спорт мактабида эса кураш, сувда футбол, стол тенниси каби мусобақалар ўтказилди.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан университет раҳбарияти Элликқалъада ягона бўлган оилавий меҳрибонлик уйидаги болалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаб келди. Фестиваль доирасида Ақчакўл соҳилида Амфитeaтр очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Заковат” интеллектуал ўйини, миллий спорт ўйинлари, қорақалпоқ миллий таомлари чемпионатлари ўтказилди. Бундан ташқари, миллий куй-қўшиқлар ва спектакль талаба ёшлар томонидан ижро этилди.
Қолаверса, фестиваль доирасида Тупроққалъада қорақалпоғистонлик ва ТДИУ ёшлари ўртасида расм чизиш бўйича кўрик-танлов ўтказилди.
Фестивалнинг иккинчи кунида Аёзқалъада кураш, шахмат, шашка, арқон тортиш каби спорт ўйинлари ўтказилди. Бундан ташқари, қорақалпоқ афсонаси “Назлимхон сулув” асосида университет томонидан фильм суратга олиш ишлари якунланди.
Фестиваль икки кун давомида кўтаринки кайфиятда ўтди. Фаол иштирок этган ёшлар турли номинациялар асосида тақдирланди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумлари ва келишувларга эришди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 07.06.2024
Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди
16:35 / 15.04.2024
Ўзбекистон–Тожикистон олийгоҳлари ректорлари 2-форуми ўтказилди
22:14 / 27.02.2024
ТДИУ ректори: “Сергелига кўчиш масаласи олдимизга қўйилмаган”
18:05 / 08.02.2024