Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суткасига 6 соатдан 12 соатгача – “метан-заправка”ларга киритилган чекловлар вақти маълум бўлди
Ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли Ўзбекистондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари ишлаш вақтига чекловлар жорий этилмоқда. Чекловлар вақтлари ҳудудлар кесимида суткасига 12 соатгача бўлади.
Фото: Ўзтрансгаз
“Ўзтрансгаз” АЖ телаграм каналида ҳудудлар кесимида автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақти эълон қилинди. Чекловлар асосан кечки пайтга тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида “метан-заправкалар” иш ватига киритилган чекловлар:
- Қорақалпоғистон Республикаси – соат 18:00дан 6:00гача;
- Андижон вилояти – соат 17:00дан 5:00гача;
- Бухоро вилояти – соат 19:00дан 6:00гача;
- Жиззах вилояти – соат 17:00дан 23:00гача;
- Қашқадарё вилояти – соат 21:00дан 6:00гача;
- Навоий вилояти – соат 19:00дан 7:00гача;
- Наманган вилояти – соат 18:00дан 6:00гача;
- Самарқанд вилояти – соат 15:00дан 23:00гача;
- Сирдарё вилояти – соат 17:00дан 23:00гача;
- Сурхондарё вилояти – соат 19:00дан 6:00гача;
- Тошкент вилояти – соат 20:00дан 8:00гача;
- Фарғона вилояти – соат 18:00дан 6:00гача;
- Хоразм вилояти – соат 18:00дан 6:00гача.
Олдинроқ “Ўзтрансгаз” АЖ куннинг кечки ва тунги вақтларида Ўзбекистондаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчалар фаолияти чекланиши ҳақида баёнот берганди.
Мавзуга оид
18:43 / 20.10.2025
Сабзи, метан, никоҳ узуги. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар
19:17 / 12.10.2025
Метан “заправка”ларга лимит қўйилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз - “Ҳудудгазтаъминот”
12:14 / 25.08.2025
Газдан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт маскани аниқланди
09:03 / 19.08.2025