Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентига қандай совға берганини айтди
Душанбе шаҳрининг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди. Тадбирда президент Шавкат Мирзиёев ва президент Имомали Раҳмон иштирок этди.
Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқларимиз дўстлигининг шонли анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.
«Менинг фикримча, бу ташриф ҳақиқатдан ҳам тарихий бўлди. Бугунги музокараларимиз якунларидан кўнглим жуда тўлди. Узоқ танаффусдан сўнг ўзаро муносабатларимизда янги саҳифа очилмоқда. Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг бир-бирига бўлган муносабати – бу бизнинг самимий тарихимиздан мисол. Мен Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб ишлаганимда буни тиклашни хоҳлардим, бироқ ўшанда бунга имкониятлар жуда кам эди.
Мен бугун очиқ чегаралар, очиқ юрак билан буюк шоирларимизни тараннум этиш учун келдим. Биродарим Имомали Раҳмонга расмий дарвозаларни совға қилдим, биласизми, мен бунга самимий тайёргарлик кўрдим – икки байроқ, икки дарвоза. Бироқ, дарвозалар очиқ, улар ҳеч қачон ёпилмаслигини истайман. Бу тарихий кунлар – 9-10 март – бизнинг янги муносабатларимиз туғилган куни бўлади. Ўзбекистон тақдири – бу Тожикистон тақдири, Тожик халқининг келажаги – бу ўзбек халқининг ҳам келажаги», - дея айтиб ўтди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
19:07 / 22.12.2025
«Бу мени даҳшатга солди». Путин Имомали Раҳмонга ҳамдардлик билдирди
08:45 / 18.12.2025
Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди
16:45 / 15.11.2025
Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари билан учрашди
17:51 / 09.10.2025